date

Ўзбекистонда сунъий интеллект бўйича миллий танлов старт олади

Ўзбекистонда сунъий интеллект бўйича миллий танлов старт олади

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, “Бир миллион дастурчи” лойиҳасининг мантиқий давоми сифатида “Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” номли янги ташаббус амалга оширилади.

Мазкур лойиҳа доирасида ҳар йили сунъий интеллект соҳасида энг юқори натижаларга эришган иштирокчилар ўртасида миллий миқёсда танлов ташкил этилади.

Танлов ғолиблари қуйидагича рағбатлантирилади:

— 100 нафар ўқитувчига — 1 000 АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти;

— 10 нафар ўқитувчига — хорижий давлатларга саёҳат учун йўлланма;

— 500 нафар ёш иштирокчига — ноутбук;

— 500 нафар ёшларга — қимматбаҳо эсдалик совғалари;

— 3 та олий таълим муассасасига — пул мукофоти;

— 2 та умумтаълим мактабига — “Президент совғаси” сифатида электромобил.

Шунингдек, “Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари” лойиҳаси доирасида ёшлар учун қатор имкониятлар яратилади. Хусусан, IT, стартапларни бошқариш ҳамда хорижий тиллар бўйича бепул таълим олиш, шунингдек, халқаро IT-сертификатлар учун бепул тайёрлов курсларида қатнашиш имконияти тақдим этилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда сунъий интеллект бўйича миллий танлов старт олади