11:00 / 16.05.2015
9 022

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёмғир ёғади

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёмғир ёғади

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб кучли жала хусусиятли ёмғирлар ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шамол 15-20 м/с гача кучаяди, деб хабар бермоқда Uz24.uz.

Гидрометеорология марказининг хабарига кўра, Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади. Ҳаво ҳарорати 26-28 даражани ташкил этади.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда эрталаб ва кечқурун ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кундузи 22-27 даражага етади. Республикамиз жанубида жала ёмғир ёғади ва ҳарорат кундузи 25-30 даража бўлади. Бухоро ва Навоий вилоятларида 25-30, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 23-28 даража иссиқ бўлади.

Фарғона водийсида ҳам момоқалдироқ бўлиб, ёғингарчилик кузатилади. Ҳаво ҳарорати 25-30 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

16-18 майда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёмғир ёғади