date
views 10 463

Ўзбекистонда 2869 нафар инглиз тили ўқитувчиси профессионал малака текширувидан ўта олмади

Ўзбекистонда 2869 нафар инглиз тили ўқитувчиси профессионал малака текширувидан ўта олмади

3–12 январь кунлари Ўзбекистон бўйлаб ингиз тили ўқитувчиларининг билим даражаси ва профессионал маҳорати текширувдан ўтказилган, деб ёзади Кун нашри.

Натижаларга кўра, умумтаълим мактабларида инглиз тилидан дарс бераётган 2869 ўқитувчи профессионал малака имтиҳонидан ўта олмаган. 17 250 (умумий ҳисобдан 89,5 фоизи) нафар ўқитувчи эса бу синовдан муваффақиятли ўтган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов хабар беради.

Текширувдан ўта олмаган ходимлар учун фавқулодда малакани ошириш курслари жорий этилиши режалаштирилган.

Ҳозирги кунда, мамлакатимиздаги умумтаълим мактабларида 389 740 нафар ўқитувчи фаолиият олиб боради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда 2869 нафар инглиз тили ўқитувчиси профессионал малака текширувидан ўта олмади