Ғузор туманида синтетик суюқ ёқилғи (“GTL”) ишлаб чиқарувчи завод қурилишига киришилди. Бу ҳақда “OLTIN YO`L GTL” расмий сайтида хабар берилган, дейилади “Hilol.uz” сайтида. Хабарда айтилишича, “Uzbekistan GTL” МЧЖ лойиҳада иштирок этаётган халқаро пудратчилар консорциумини завод қурилиши бўйича асосий ишлар бошланганидан огоҳ этган. Бунда лойиҳа ечимларини мукаммал ишлаб чиқиш, таъминотни ташкил этиш ва вилоятимиздаги қурилиш майдонида асосий қурилиш-монтаж ишларини бошлаш назарда тутилган.
Қайд этилишича, лойиҳани амалга оширишнинг навбатдаги муҳим босқичида қурилишга тайёргарлик ишлари якунланган, “LTFT” реактори барпо этилган ва лойиҳа қиймати оптималлаштирилган.
“OLTIN YO`L GTL” лойиҳаси асосида юқори сифатли ёқилғи ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, натижада юртимиз транспорт соҳаси учун тоза экологик келажак таъминланади, завод мазкур йўналишда фаолият юритаётган дунёдаги энг илғор корхоналардан бири бўлади ҳамда Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши ва ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади, дея қўшимча қилинади хабарда.
Лойиҳа расмий сайтида келтирилишича, 2016 йил декабрь ойи охирида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори қабул қилинган. 2009 йил октябрь ва 2011 йил сентябрда қабул қилинган ҳужжатларга қўшимча равишда ушбу қарор мазкур лойиҳанинг техник ва иқтисодий асосларини тасдиқлаб, уни молиялаштириш манбаларини аниқ белгилаб берди.
Маълумотларга кўра, мазкур лойиҳа қиймати қарийб 4 миллиард долларни ташкил этади. Тозаланган метан газидан синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқаришга ихтисослашадиган ушбу корхона “Sasol” технологияси асосида фаолият кўрсатади. Лойиҳа йилига 1,5 миллион тонна дизель ёқилғиси, керосин ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш имконини беради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди