17:49 / 20.02.2017
6 581

Тошкентда 5 тоннали “ширин контейнер” қўлга олинди

Тошкентда 5 тоннали “ширин контейнер” қўлга олинди

Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунига биноан яроқлилик (сақлаш) муддатида товар фойдаланишга яроқли бўлиши ва у тамом бўлгач, товар одамлар ҳаёти ҳамда соғлиғи учун хавф туғдириши мумкинлиги қайд этилган. Амалдаги тартибларга мувофиқ. яроқлилик муддати ва ишлаб чиқарилган санаси кўрсатилмаган дори-дармон, озиқ-овқат ва маиший кимё воситаларининг реализация қилиниши ман этилади.

Шунингдек, истеъмол муддати тугашига 60 кундан кам қолган товарлар божхона омборига жойлаштирилмайди.

Тошкентдаги “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари темир йўл контейнерларидан бирини ўртнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказишганда бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизматига асосланиб Кун.уз хабар бермоқда.

Божхона кўриги давомида маълум бўлишича, контейнерлардан бирининг ичидаги 20 тоннадан ортиқ юклар Латвиядан Тошкентда фаолият юритувчи маъсулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига юборилган бўлиб, улар орасидаги салкам 5 тоннаю 800 кг. шоколад ва сақичларнинг истеъмол муддати деярли 3 йил аввал ўтиб бўлган. 830 кг.дан ортиқ картошка чипсларининг истеъмол муддатига эса атиги 1 ой қолган, холос.

Қолаверса, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 майдаги "Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб киришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 127-сонли қарорига мувофиқ республикага олиб кириладиган озиқ-овқат товарларини белгиланган тартибда давлат тилида маркировка қилишга доир талабларга ҳам умуман риоя қилинмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда 5 тоннали “ширин контейнер” қўлга олинди