
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида 2 ой ичида иккинчи марта раҳбар ўзгарди, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манбанинг тасдиқлашича, эндиликда вазирликни Алишер Шодмонов бошқаради. У 2 ой муқаддам, 2016 йилнинг 13 декабрида шу лавозимга тайинланган Адҳам Икромов ўрнини эгаллади.

Бу ўзгариш сабаби келтирилмаган. Адҳам Икромов бош вазир ўринбосари лавозимида ишлашни давом эттиради.
Алишер Шодмонов (1962 йилда туғилган) — тиббиёт фанлари доктори, профессор. Шу вақтга қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси эди («Адолат» партияси вакили).
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев февраль ойи бошида Ўзбекистондаги соғлиқни сақлаш тизимини танқид қилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар