
Жорий йилда Ўзбекистонга Тошкент – Бухоро, Тошкент – Қарши йўналишларига қўйилиши режалаштирилган иккита юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезд олиб келинади. Қарши – Термиз, Урганч – Хива йўналишлари ҳам электрлаштирилади, деб ёзмоқда UZ24 сайти.
Бу ҳақда Ўзбекистон миллий матбуот марказида "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг 2016 йил ижтимоий-иқтисодий фаолияти якунлари ва 2017 йилги режаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.
"Ўзбекистон темир йўллари" томонидан 2016 йилда 68 миллион тонна юк ташилди. 21,1 миллион йўловчи ўз манзилига етказиб қўйилди. 369 миллион доллар миқдорида экспорт хизматлари кўрсатилди. Акциядорлик жамияти саноат корхоналарида 422,5 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Тизимда 2 минг 300 га яқин иш ўрни яратилиб, ишчилар сони 70 мингдан ошди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар