Ўзбекистонда 2018 йилда UzReport World номли янги халқаро телеканал фаолият бошлаши режалаштирилган. Бу телеканал эфирида бир неча тилларда дастурлар берилади, деб ёзади Кун нашри.
Ҳукуматдаги манба маълумотига кўра, янги телеканал UzReport TV телеканали таҳририяти базасида ташкил этилади.
Канал фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон тарихи, олим ва уламолар фаолияти, миллий анъана ҳамда қадриятларни ёритиш учун ҳужжатли фильмлар ишлайдиган хорижлик продюсерларни жалб этиш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, шу йўналишдаги National Geographic, Discovery, Viasat History каби етакчи телеканаллар билан ҳамкорлик бўйича музокаралар ўтказилади.
Бу лойиҳалар UzReport ахборот агентлигининг ўз маблағлари ва инвесторлар киритган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди