date
views 14 053

Ўзбекистонда гўшт ва гўшт маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича регламент муҳокама қилинмоқда

Ўзбекистонда гўшт ва гўшт маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича регламент муҳокама қилинмоқда

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси гўшт ва гўшт маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича регламентни ишлаб чиқди, у айни пайтда Интерактив давлат хизматлари ягона порталида муҳокама қилинмоқда, деб ёзади «Дарё» нашри.

У гўшт ва гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш занжиридаги мажбурий хавфсизлик талабларининг асосий рўйхатини белгилайди.

Ҳужжатда таъкидланишича, умумий техник регламент тайёрланадиган ва импорт қилинадиган ҳайвон ва парранда гўштларининг барча турлари, калла-поча ва ичак-чавоқлар, колбаса маҳсулотлари, ярим тайёр маҳсулотлар, озиқ-овқат консервантлари ва таркибида гўшт бўлган бошқа маҳсулотлар учун амал қилади.

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХКнинг расмий прогнозига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг гўшт ва гўшт маҳсулотлари билан таъминланганлик даражаси 2020 йилга келиб, 28,8 фоизга ошади. Ушбу кўрсаткич 2016 йилда киши бошига 37,1 килограммни ташкил этган бўлса, 2020 йилда 47,8 килограммга етади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда гўшт ва гўшт маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича регламент муҳокама қилинмоқда