Жорий йилнинг 21 февраль куни Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Раиси Д.Хидоятов ва Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Е.Утембаев билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизматига таяниб Кун.уз хабар берди.
Учрашувда қўмита раиси Хусусийлаштириш дастури ҳақида, шунингдек корпоратив бошқарув ва хусусийлаштириш соҳасидаги амалиётга тадбиқ этилаётган янгиликлар тўғрисида батафсил маълумот берди. Булар орасида бугунги кунда кенг миқёсда амалга оширилаётган ИПО дастурлари ва инвесторлар ҳуқуқларининг тўлиқ ҳимоя қилиш механизмларига алоҳида тўхталиб ўтди.
Суҳбат давомида тарафлар мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш йўллари ҳақида фикр алмашдилар. Хусусийлаштириш дастури меҳмонда катта қизиқиш уйғотди ва унга ўз мамлакатларининг ишчи доираларини кенг жалб қилиш керак эканлиги таъкидланди. Инвесторлар учун қизиқарли соҳалар сифатида кимё саноати, туризм, транспорт, қурилиш материаллари, молиявий ва бошқалар кўрсатиб ўтилди.
Учрашув сўнггида томонлар ҳамкорликни кучайтириш юзасидан бир қатор аниқ чора-тадбирлар, жумладан мутасадди ташкилотлар ўртасида алоқаларни кучайтириш, ташкил этилаётган бизнес форумларда иштирок этиш, тадбиркорларнинг ишчи сафарларини ташкил этиш ҳамда истиқболли лойиҳаларни ташкил этиш орқали инвесторларнинг қизиқишларини уйғотиш кабилар белгилаб олинди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди