23 февраль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган 16-Ҳукуматлараро йиғилишда Очилбой Раматов Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан алоқаларни ривожлантиришдаги асосий йўналишлардан бири транспорт-транзит тизими эканлигини алоҳида қайд этди.
"Биз бу йўналишда бугунги Ҳукуматлараро йиғилиш доирасида дўстлик транзитида ўзаро манфаатли, имтиёзли шароитларни яратишга келишиб олишни мақсад қилганмиз", - деди О.Раматов.
"Кун" нашрининг хабар беришича, Ўзбекистон Қозоғистон ҳудудига оптик толалар, мева ва сабзавотлар, минерал ўғитлар, рангли металлар, тўқимачилик маҳсулотларини етказиш таклифини берди. Ўз ўрнида, Қозоғистондан дон маҳсулотларини қабул қилиш имконини кўриб чиқилиши қайд этилди.
О.Раматов яқин вақт ичида Тошкент-Самарқанд йўналишини Қозоғистоннинг Мактаарал тумани орқали боғловчи М-39 автойўлини очиш бўйича келишувга эришишга умид билдирди. Шунингдек Қозоғистон томоннинг транспорт соҳасидаги янги таклифларини, хусусан, Олмаота-Тошкент ўртасида тезюрар поездлар ва автобусларни йўлга қўйиш масаласини диққат билан ўрганиб чиқишга тайёр эканини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди