15:10 / 26.02.2017
8 102

Андижонда нур сочиб турадиган пиёдалар ўтиш жойлари (Фото)

Андижонда нур сочиб турадиган пиёдалар ўтиш жойлари (Фото)

Андижон шаҳрида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун, фуқаролар ва пиёдалар ҳамда болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш мақсадида ўзига хос чора кўрилди.

Бу шаҳарда пиёдалар ўтиш йўлаклари қоронғу тушгач, чароғон бўлиб туради. Бу эса тунда транспорт воситаси ҳайдовчилари эътиборини ошириб, ҳушёрликка ундайди.

Миллий тикланиш кўчасидаги 1-умумий таълим мактаби олдидаги пиёдалар ўтиш жойи ва бошқа ҳудудларда ана шундай ёғду таратувчи йўлакчаларни кўриш мумкин. Бундан ташқари, вилоят ЙҲХБ ташаббуси билан таълим муассасалари яқинида йўлнинг қатнов қисмига cариқ ранг билан “мактаб”, “школа” ёзувлари туширилган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Андижонда нур сочиб турадиган пиёдалар ўтиш жойлари (Фото)