2017 йил 22 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича 2017-2019 йиллар учун Бош келишув имзоланди, деб ёзмоқда Кун нашри.
Бош келишув:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номидан – Бош вазир ўринбосари Танзила Нарбаева;
ходимлар ташкилотлари номидан – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиков;
республика иш берувчилар бирлашмалари номидан – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Алишер Шайховлар томонидан имзоланди.
Бош келишувда жамоа шартномаларига аёллар ва ёшлар учун қўшимча кафолатларни, шу жумладан:
ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари кунини узайтириш;
болали аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш ва қисқартирилган иш вақтини ўрнатиш;
касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчиларига меҳнат муносабатлари соҳасида қўшимча имтиёзлар ўрнатиш;
узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар харид қилиш, уй-жой қурилиши, шунингдек сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўташга ҳақ тўлаш учун ёш ходимларга фоизсиз ссудалар бериш имтиёзларини киритиш тавсия этилди.
Бош келишув билан ижтимоий мулоқот ва ижтимоий шерикликни ривожлантириш чоралари ва бу борадаги айрим қоидалар белгилаб қўйилди.
Жумладан, долзарб ижтимоий иқтисодий масалаларни муҳокама қилиш учун ҳар йили касаба уюшмалари фаоллари ва иш берувчиларнинг Ҳукумат, вазирликлар, идоралар вакиллари билан давра суҳбатларини ташкил этиб бориш, ижтимоий-меҳнат муносабатларини жамоа шартномалари асосида тартибга солиш амалиётини кенгайтиришга ёрдам бериш, ташкилотларда ходимлар вакилларининг эркин фаолият кўрсатиши учун шароитлар яратишга кўмаклашиш режалаштирилмоқда.
Ягона музокара жараёнини тадбиқ қилиш мақсадида тегишли касаба уюшмалари ва иш берувчилар (уларнинг бирлашмалари) ўртасидаги тармоқ (тариф) келишувларини - тегишли йилнинг январь ойидан, корхона, ташкилот, муассасаларда жамоа шартномаларини эса – март ойидан кечиктирмай тузиш тавсия этилди.
Бош келишувнинг барча бўлимларида Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) билан ҳамкорликни йўлга қўйишга, унинг конвенция ва тавсияларини амалиётга тадбиқ этишга эътибор қаратилган.
Жумладан, ХМТнинг бир қатор конвенцияларини миллий қонун ҳужжатларига имплементация қилиш имкониятларини ўрганиб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат бошқаруви академияси, шунингдек малака ошириш бўйича таълим муассасаларида халқаро ва миллий меҳнат стандартларига оид машғулотлар ўтказиш назарда тутилмоқда.
Шунингдек вазирликлар, идоралар, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан тадбиркорлик субъектларининг Халқаро меҳнат ташкилотининг асоссолувчи конвенцияларига риоя этишга доир чоралари тизимини ҳар йили таҳлил қилиш белгилаб қўйилди.
Аёллар ва ёшларга қўшимча имтиёзлар берилишини назарда тутувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни инвентаризациядан ўтказиш ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти Конвенцияларига ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқлиги нуқтаи-назаридан қайта кўриб чиқиш ҳамда уларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ёки юқоридагиларга зид меъёрларни бекор қилиш юзасидан таклифлар бериш тавсия этилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди