
26 март куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ёзги жадвалга ўтади. Баҳор-ёз мавсумида одатда машҳур йўналишлар бўйича рейслар сони ошади, шунингдек янги парвозлар ҳисобига йўналиш тармоғи кенгаяди, деб хабар беради Даракчи нашри.
Покистоннинг Лаҳор ва Тожикистоннинг Душанбе шаҳрига рейслар жорий йил апрель ойидан бошлаб амалга оширилади. Парвозлар А-320 самолётларида ҳафтада 2 марта амалга оширилади: ҳафтанинг чоршанба ва пайшанба кунлари - Лаҳорга, ҳафтанинг сешанба ва шанба кунлари - Душанбега.
«Ёз-2017» жадвалида Нью-Йорк, Сеул, Минеральние-Води ва Астана шаҳарларига парвозлар кўпайтирилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар