12:02 / 28.02.2017
7 890

Экспертлар Ўзбекистонда меҳнат дафтарчаларини бекор қилишни таклиф этмоқда

Экспертлар Ўзбекистонда меҳнат дафтарчаларини бекор қилишни таклиф этмоқда

Norma ахборот-ҳуқуқий портали экспертлари меҳнат стажини тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини билдирди, деб ёзмоқда Дарё нашри.

Дунёнинг кўпчилик мамлакатларида меҳнат дафтарчалари ўрнида солиқ тўловчилар, ишчилар, меҳнат ва шу кабиларни ҳисобга олишнинг электрон тизимларидан фойдаланилади, дейилади мақолада. Аммо, Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқлашда асосий (ягона эмас) ҳужжат бўлиб қолмоқда.

Шу билан бирга, амалда пенсия тайинлашда иш стажи меҳнат дафтарчаси билан биргаликда, маълумотномалар, буйруқлардан кўчирмалар, иш ҳақи ведомостлари, меҳнат шартномалари, архив маълумотномалар ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади.

Аслида, меҳнат стажи ўрнига, суғурта бадаллари тўланган даврлар ҳисобга олинади, бу эса меҳнат дафтарчасининг аҳамиятини деярли йўқотади. Бугунги кунда Пенсия жамғармаси меҳнат стажи ҳақидаги маълумотларни фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадаллари индивидуал ҳисобининг марказлашган реестри орқали олади.

Бу бошқарув персонали вақтининг аҳамиятли қисмини эгаллайдиган меҳнат дафтарчалари юритишни ортиқча қилиб қўяди.

Ҳозирда кишининг 2005 йилдан бошланган меҳнат стажини меҳнат дафтарчаларисиз юритиш мумкин. Шу билан бирга, одамлар меҳнат дафтарчалари орқали тасдиқлаши керак бўлган даврлар сақланиб қолади. Бу 2005 йилгача бўлган стаждир.

Шуни ҳисобга олган ҳолда портал экспертлари қуйидагиларни таклиф қилади:
  • иш берувчилар томонидан меҳнат дафтарчалари юритилиши бекор қилинсин;
  • 2005 йилгача бўлган давр учун меҳнат дафтарчаси меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб қолиши, 2005 йилдан кейинги давр учун эса меҳнат стажи жамғарилувчи индивидуал пенсия ҳисоби маълумотлари орқали тасдиқланиши белгилансин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Экспертлар Ўзбекистонда меҳнат дафтарчаларини бекор қилишни таклиф этмоқда