
Тошкент шаҳридаги Grand Mir меҳмонхонасидан Миробод бозоригача бўлган кўчада жойлашган кафе ва кабобхоналар бузилмоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда тарқалган суратлар гувоҳлик бермоқда, деб ёзади Кун.уз нашри.
Кафе ва кабобхоналарнинг бузилиши ижтимоий тармоқлардаги гуруҳлар аъзолари орасида турлича муносабатларга сабаб бўлди. Баъзилар: «Ва ниҳоят!» — дея воқеадан мамнун бўлишганини билдиришган бўлишса, бошқалар севимли емакхонасидан айрилганидан норози бўлган.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар