Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Ипотека-банк» аҳолини арзон уй-жойлар билан таъминлашга бағишлаб матбуот анжумани ўтказди. Бу ҳақда «ЎзА»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
2017—2020 йилларда Ўзбекистон шаҳарларида 945 кўп хонадонли уй-жой қурилиши режалаштирилган. 2017 йилда 191 кўп хонадонли уй қурилиши белгиланган ҳамда шу кунларда уларни қуриш ишлари бошлаб юборилган. Шундан 102 таси Тошкент шаҳрида бунёд этилади.
Уй-жойга муҳтож фуқаролар шаҳарлар ҳокимликларида ташкил этилган ҳудудий комиссияларга ариза билан мурожаат этиши керак. Комиссиянинг ижобий хулосасига кўра, кўп қаватли уй-жойдаги хонадонлардан бири фуқарога бириктирилади. Шу вақтнинг ўзида хонадон қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги сумма бошланғич бадал сифатида банкимиз филиалларида шакллантирилиши лозим.
Шуҳрат Тошпўлатов, «Ипотека-банк»нинг турар жой бинолари қурилишини молиялаштириш бошқармаси бошлиғи
Шуҳрат Тошпўлатов, «Ипотека-банк»нинг турар жой бинолари қурилишини молиялаштириш бошқармаси бошлиғи
Қайд этилишича, уй-жой қуриб битказилгач, бириктирилган хонадонни сотиб олиш истагидаги фуқаро банкка бир қатор — ариза, кредит олувчининг паспорт нусхаси, кредит олувчининг охирги 12 ойда олган даромадлари тўғрисидаги маълумотлар каби ҳужжатларни тақдим этиши зарур.
20 йилга бериладиган кредитнинг имтиёзли даври уч йил. Шунингдек, унинг дастлабки беш йилида тўлов кредит миқдорининг 7 фоизидан иборат бўлиб, кейинги йиллар Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасига кўра ҳисобланади. Биз сотиб олинадиган уй-жой умумий қийматининг 75 фоизи миқдоригача бўлган суммани кредит сифатида берамиз.
Бобур Нурмуҳамедов, «Ипотека-банк»нинг ипотека ва истеъмол кредитлари бошқармаси бошлиғи
Бобур Нурмуҳамедов, «Ипотека-банк»нинг ипотека ва истеъмол кредитлари бошқармаси бошлиғи
Кредит олувчига бир қатор солиқ имтиёзлари яратилган: бунда кредит олувчининг ўзи ёки оила аъзоларининг кредит бўйича ойлик тўловларни қайтариш учун йўналтирган маблағи солиққа тортилмайди. Агар корхоналар қайтиб олмаслик шарти билан ўз ходимларига ипотека кредитининг бошланғич бадалини тўлаб берган бўлса, мазкур маблағ ҳам солиққа тортилмайди.
Шунингдек, кредит тўлиқ қайтгунига қадар хонадон учун мол-мулк солиғи тўланмайди. Янги турар жой бинолари атрофида аҳоли учун дам олиш жойлари, болалар майдончалари, автомобиль туриш жойлари, чиқинди йиғиш пунктлари қурилиши режалаштирилган. Ҳудуд ободлиги таъминланади.
Маълумот учун, аввалроқ Тошкентнинг биргина Сергели туманида 2016—2017 йиллар режасига асосан 102 замонавий кўп қаватли уй-жой қуриш ишлари амалга оширилаётгани, уларнинг 66 таси Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилиши ҳақида хабар берилган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди