Шу йилнинг 20 февраль куни “Умра-2017” баҳор мавсумининг ишчи гуруҳи аъзолари, ошпазлар, шифокорлар, гуруҳ раҳбарлари ва зиёратчилардан иборат 230 нафари умра арконларини бажариш мақсадида Саудия Арабистонига 1-рейс билан жўнатилди, деб ёзмоқда Кун нашри.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмий сайтининг хабар беришича, “Ал-Ҳидоя” ширкати томонидан Маккаи мукаррамада “Масжид ал-Ҳаром”дан 600 метр узоқликда жойлашган тўрт юлдузли “Аброж ал-Кисва” ва Мадинаи мунавварада “Мавадда Нур” меҳмонхоналарида зиёратчиларимизга юқори савияда хизмат кўрсатилмоқда. Маккадаги “Аброж ал-Кисва” меҳмонхонасининг “РR” қаватида масжид мавжуд бўлиб, унда “Ҳарами шариф”га чиқишга қийналадиган, кекса ва имконияти чекланган зиёратчилар кундалик 5 вақт намозларини адо этиб бормоқдалар. Меҳмонхонанинг “R” қаватида 550 ўринлик ошхона мавжуд бўлиб, зиёратчиларимиз учун ҳар куни ўзбекистонлик ошпазлар томонидан тайёрланган эрталабки нонушта, икки маҳал иссиқ овқат, мева, сув, шарбат, қатиқ ва бошқа озиқ-овқатлар ҳамда узлуксиз иссиқ чой тақдим этилмоқда. Меҳмонхонанинг 23 қаватида ишчи гуруҳи штаби ва тиббиёт бўлими ташкил этилган.
24 февраль куни 1-рейс билан жўнаб кетган зиёратчиларимиз умра ибодатини бажариш мақсадида замонавий автобусларда Маккаи мукаррамага йўл олишди. Зиёратчиларимизни Жидда аэропортидан Мадина шаҳрига олиб бориш, Мадина шаҳридаги қадамжоларига олиб чиқиш, ундан Макка шаҳрига ташиш ва у ердаги зиёратгоҳларга олиб чиқишда шинам автобусларда хизмат кўрсатилмоқда.
Меҳмонхоналарга жойлашгач, юртдошларимизга моҳир ошпазларимиз томонидан тансиқ миллий таомларимиз тақдим этилмоқда. Шунингдек, ҳар бир зиёратчига адашиб қолмаслиги учун меҳмонхона маълумотлари акс этган билак тасмаси ва меҳмонхона карталари тарқатилди.
Зиёратчиларимиз Мадина шаҳридаги “Қубо” ва “Қиблатайн” масжидлари, Уҳуд тоғи каби муборак жойларга зиёратга олиб чиқилиб, мазкур қадамжолар тарихи билан таништирилмоқда. Шунингдек, уларни Маккаи мукаррамада “Нур” тоғи, “Мино”, “Муздалифа” ва “Арофот” водийсига олиб чиқиш режалаштирилган. Зиёратчилар ўз ибодатларини эмин-эркин, кўтаринки руҳда адо этмоқдалар. Улар умра ибодатини бажариш давомида 3 кун Мадинада ва 7 кун Макка шаҳрида бўлишади.
Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунаввара шаҳарларидаги меҳмонхоналарда эркаклар ва аёллар учун алоҳида тиббиёт марказлари ташкил этилган бўлиб, мурожаат этишни истаган умрачиларимизга тиббий ёрдам шу ернинг ўзида кўрсатилиши имконияти тўла таъминланади.
“Умра–2017” мавсумининг баҳор мавсуми зиёратчиларини кутиб олиш ишлари шу йилнинг 2 мартидан 11 апрелига қадар ташкил этилиши режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар