17:09 / 02.03.2017
6 629

Мурожаатларга бефарқ муносабатда бўлган судья жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

Мурожаатларга бефарқ муносабатда бўлган судья жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

Ўзбекистон президентининг "Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони инсон манфаатлари, унинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишининг кафолатларини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Фармонда суд ҳокимиятининг мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, шунингдек, одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳаси давлат сиёсатининг устувор йўналишлари этиб белгиланди, деб ёзади Соф.уз сайти.

Шу билан бир қаторда, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш, мурожаатларни кўриб чиқишда сансоларлик ва бефарқ муносабатда бўлиш ҳолатларига йўл қўйганлик учун жиноий жавобгарликкача бўлган жазонинг муқаррарлигини таъминлаш, умуман, инсон манфаатлари ва унинг ҳуқуқлари ҳимояланганлиги кафолати устувор вазифа этиб белгиланди.

2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ушбу ҳужжатга асосан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил жазо турларини кенгайтириш орқали қамоқ тариқасидаги жиноий жазо тугатилади; жиноятни содир қилишда гумон қилинган шахсларни ушлаб туриш муддати 72 соатдан 48 соатга, қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чоралари қўллашнинг, шунингдек, дастлабки терговнинг энг кўп муддати 1 йилдан 7 ойга, фуқаролик иши бўйича суд қарорини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш муддати уч йилдан бир йилга қисқартирилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Мурожаатларга бефарқ муносабатда бўлган судья жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин