23 февраль куни Ўзбекистон Президенти «Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарор имзолади. Бу ҳақда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси матбуот хизматига таяниб Соф.уз хабар берди.
Ҳужжатга мувофиқ, қурилиши битмаган ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган жисмоний ва юридик шахсларга, шунингдек, ижарачиларга тижорат банклари томонидан 5 йил муддатга, 12 ойлик имтиёзли муддат билан имтиёзли кредитлар тақдим этилиши кўзда тутилган.
Ҳужжатда ҳудудий қуриб битказилмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари инвентаризация қилиш ва аниқлаш бўйича Идоралараро комиссиялар тузиш белгиланган. Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармалари уларнинг ишчи органлари сифатида кўрсатилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди