Ўзбекистонда 2017—2019 йилларда 23 туманда 50 гектардан зиёд майдонда шафран плантацияларини ташкил этиш режалаштирилган. ЎзАнинг биология фанлари доктори, профессор Бобоқул Тўхтаев ва катта илмий ходим-изланувчи Азиз Маҳмудовга асосланиб хабар беришича, шафран хом ашёсидан фармацевтика саноатида фойдаланиш, маҳсулотни экспортга йўналтириш кўзда тутилган.
Гулсафсардошлар оиласига мансуб шафран шамолдан пана, жануб томонга бироз қия бўлган, қуруқ тупроқларда ўсади. Уни экиш муддати ўсимлик тиним даврига ўтган вақтда, яъни июль—август ойларига тўғри келади. Заъфарон туганак пиёзлари 10 сантиметр узоқликда, 15 сантиметр чуқурликда, 60 сантиметр кенгликда экилади.
Заъфарондан олинадиган доривор хом ашё — қизил рангли гул устунчаси октябр—ноябрь ойларида терилади ва шафран тайёрлаш пунктларига юборилади. Бир гектар плантациядан ўртача 4 килограмм, иккинчи йили 7—8, кейинги йилларда 15—16 килограмм доривор ҳосил олинади.
Қайд этишларича, жаҳон бозорида 1 килограмм хом ашёнинг нархи 400 доллардан 1000 долларгача баҳоланади. Бугунги кунда шафран Эрон, Туркия, Озарбайжон, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Австралия каби 15 дан ортиқ мамлакатда етиштирилади.
Ўзбекистонда ушбу ўсимликни кўпайтириш ва плантацияларини ташкил этиш бўйича илмий тадқиқотлар Ўзбекистон Фанлар академияси Ботаника боғи олимлари томонидан олиб борилди.
«Тадқиқотлар кўрсатишича, шафран юртимиз тупроқ-иқлим шароитига тўлиқ мос бўлиб, уни Фарғона водийси, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ва Жиззах вилоятларининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида, боғ ва токзорлар қатор ораларида, ўрмон ҳудудларида етиштириш имконияти мавжуд», — дейилади ЎзАда эълон қилинган мақолада.
2017 йилдан бошлаб Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ ва Китоб туманларида 4 гектардан, Шаҳрисабз туманида 3 гектар майдонда шафран плантацияларини барпо этиш мўлжалланмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди