date
views 6 052

Тошкентнинг 39та чорраҳасидаги камералар қоидабузарликларни қайд этмоқда

Тошкентнинг 39та чорраҳасидаги камералар қоидабузарликларни қайд этмоқда

Тошкент шаҳри чорраҳаларида жойлаштирилаётган камералар ва тезлик ўлчовчи радарларнинг қачон тўлиқ ишга туширилиши маълум эмас, деб ёзади Кун.уз сайти.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда шаҳар бўйича жами 39та камера чорраҳаларда содир бўлаётган қоидабузарликларни синов тариқасида қайд этмоқда. Умуман, режа бўйича жами 120та чорраҳага кузатув ва қоидабузарликни қайд этувчи камералар, бундан ташқари, кўчаларда тезликни қайд этувчи фоторадарлар ўрнатилади. Йўлдошевнинг сўзларига кўра, барча тайёргарлик ишлари якунлангач, жиҳозлар ўрнатилганидан сўнг, ҳаммаси бир кунда бир вақтнинг ўзида ишга туширилади.

Вакилнинг алоҳида уқдиришича, чорраҳаларга ўрнатилаётган камералар ва йўлларга ўрнатилувчи фоторадарлар фақат янги бўлади.

2 март куни “Профилактика куни” муносабати билан Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасида ОАВ вакиллари иштирокида матбуот брифинги ташкил этилгани ҳақида аввал хабар берилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентнинг 39та чорраҳасидаги камералар қоидабузарликларни қайд этмоқда
-->