10:31 / 04.03.2017
7 145

Ўзбекистон фуқаролари 5 йил ичида 22 588 грин-картани қўлга киритди

Ўзбекистон фуқаролари 5 йил ичида 22 588 грин-картани қўлга киритди

Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида АҚШга кўчиб ўтган иммигрантлар сони бўйича энг юқори кўрсаткичлардан бирини қайд этади. 33 миллион кишилик аҳолига эга мамлакат беш йил ичида 22 588 грин-картани қўлга киритган, деб ёзади Кун нашри.

Хориж ОАВ АҚШ ички хавфсизлик департаментига асосланиб, қонуний ва ноқонуний иммигрантлар, берилган грин-карталар ва сертификатлар сони ҳақида маълум қилди. Аниқлик киритилишича, маълумотлар 2013-2017 йиллар таҳлили натижасида олинган.

Статистика фақат грин-карта олган кишиларни (янги қонуний иммигрантларни) қамраб олган. У ноқонуний иммигрантлар, АҚШ фуқаролари ва 2013 йилга қадар мамлакатга келган шахсларни ўз ичига олмайди.

Манбада таъкидланишича, Озарбойжон фуқаролари орасида Америкага доимий яшаш учун кўчиб ўтганлар нисбатан кам. 2013 йилнинг бошидан 2017 йилга қадар бу мамлакатдан АҚШга кўчиб ўтганлар сони 3 307 кишини ташкил қилган. Арманистондан эса 14 328 иммигрант Америкага келган.

Беш йилда 9 965 нафар Беларусь фуқароси грин-карта олган. Шунингдек бу вақт ичида Грузиядан кўчиб ўтганлар сони 6 696 кишини ташкил қилган.

Қозоғистондан 6 105 иммигрант Қўшма Штатларга келган. Мамлакатда грин-карта лотереясини жуда кўп киши ўйнашини инобатга оладиган бўлсак, бу у қадар катта кўрсаткич эмас. Human Rights Watch ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти президент Назарбоевни бир неча маротаба диктаторликда айблаган. Консуллик виза ёки грин-карта учун ёзилган ҳар бир аризани диққат билан ўрганиб чиқади. Консул учун ҳар бир сайёҳ - салоҳиятли иммигрант.

Қирғизистон Республикаси фуқаролари 3 581 грин-карта олишган. Обама маъмурияти вакиллари ҚР раҳбарияти билан учрашиб, қатор демографик ислоҳотларга ижобий муносабатда бўлган. Шунга қарамай, АҚШга кириш мезонлари анча қатъийлигича қолмоқда.

60 ой ичида 2 146 Латвия фуқароси грин-карталик бўлган. Бу мамлакат аҳолиси 2 миллион кишидан кам эканини инобатга оладиган бўлсак, бу юқори кўрсаткич ҳисобланади. Қўшни Литвадан эса Штатларга 3 918 киши кетган, бироқ мамлакат аҳолисининг сони ҳам Латвиядан 1,5 баробар кўп.

Молдовадан жуда катта иммигрантлар оқими кузатилмоқда. Бу мамлакат аҳолиси 5 йилда 12 203 грин-картани қўлга киритган.

Аҳолиси 140 миллиондан иборат бўлган Россия 46 051 грин-картага эга бўлган. Тожикистонлик иммигрантлар оқими бир неча ўн йиллардан бери бир маромда сақланиб келмоқда - йилига 552 киши. Бу мамлакат аҳолисининг АҚШга кириш визасини олиши жуда қийин.

МДҲ мамлакатлари орасида энг "ёпиқ" ҳисобланган Туркманистондан бор-йўғи 1 150 киши Америкага чиқишга муваффақ бўлган - бу энг паст кўрсаткич.

Украинадан беш йил ичида кўчиб келганлар сони эса 39 886 кишини ташкил қилади.

2013-2017 йиллар оралиғида Эстонияда 1 153 киши грин-карта ютган. Бу турмуш даражаси юқори бўлган 1,3 миллион кишидан иборат аҳолига эга мамлакат учун меъёр ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон фуқаролари 5 йил ичида 22 588 грин-картани қўлга киритди