Тошкент шаҳридаги 115 та чорраҳага ҳаракатланиш хавфсизлиги йўналишидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида видео кузатув мосламалари ўрнатилган эди. Янги тизим онлайн тизимида иш бошлаган ва биз ушбу техник мосламалар тўлиқ ишга тушиб, синов тариқасида фаолият кўрсатаётган эди, деб ёзади Кун нашри.
Эндиликда, шу йилнинг 15 март кунидан эътиборан ушбу видеокамералар томонидан қайд этилган қоидабузарликлар учун ҳайдовчиларни жаримага тортиш механизми синов тариқасида ишга туширилади. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи полковник Холматжон Сайдалиев маълум қилди.
Шу билан бирга, камералар қайд этган қоидабузарликлар учун жарима тўлаш ҳақидаги қарор чиқарилгач, автомобиль эгаси 60 кун ичида маблағни тўлаши керак бўлади. Таъкидланишича, 15 мартдан эътиборан камералар қайд қилган қоидабузарликлар бўйича жарима қоғозлари транспорт воситасининг эгасига юборилади. Агар, транспорт воситасининг эгаси автомобилни ижарага берганини исботласа, машинани бошқарган киши жаримани адо этиши талаб этилади. Юридик шахсларга тегишли автомобиллар қоида бузгани аниқланса, ўша транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахсга жарима солинади.
“Синов тариқасида ишга туширилишининг сабаби шундаки, бу янгилик бизда илк бор қўлланилаяпти. 15 март кунидан бошлаб қоидабузарликлар учун жарима солиш тўғрисидаги қарор транспорт воситасининг мулкдорига жўнатилаверади. Айнан мана шу иш жараёнида тизимдаги техникаларнинг ишлашини назорат қилиб оламиз. Юзага келадиган муаммолар ва камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрамиз”, - ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи.
Чорраҳалардан олинган барча маълумотлар Марказий диспетчерлик хизматига узатилади ва бу эрдаги электрон табло ҳамда видеомониторларга чиқарилади.
Тизимга киритилган чорраҳалардаги светофорлар ҳам детекторлардан ҳаракат оқими тўғрисида олинган маълумотларни қайта ишлаш орқали автоматик тарзда бошқарилади.
Шунингдек, светофорлар иш фаолиятини оптималлаштириш натижасида йўлларнинг ўтказувчанлик қобилияти оширилади. Натижада транспорт воситаларининг чорраҳалар олдида тўхтаб туришини 20-25 фоизга, транспорт воситалари двигателларидан чиқаётган заҳарли газларни 5-10 фоизга, ёнилғи сарфини 5-15 фоизга камайиши ҳисобига шаҳардаги экологик ҳолат анча яхшиланади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги 39та чорраҳада камералар синов тариқасида қоидабузарликларни 2016 йил бошидан қайд этиб келаётган эди. 2017 йил 9 февралида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ИИВ ходимлари билан учрашувида Тошкент чорраҳаларидаги видеокузатув тизимини қисқа муддатда ишга тушириш вазифасини топширган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди