14:54 / 07.03.2017
9 910

Туркманобод шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали очилди

Туркманобод шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали очилди

Туркманистоннинг Лебап вилояти маъмурий маркази Туркманобод шаҳрида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали очилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Ҳайкалнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов иштирок этди.

Туркманистон президенти маросимдаги чиқиши чоғида Ислом Каримовнинг икки давлат ва қардош халқлар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссасини қайд этди.

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйди.

Лебап вилояти маъмурий маркази кўчаларидан бирига ҳам Ислом Каримов номи берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Туркманобод шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали очилди