09:40 / 08.03.2017
13 308

Ўзбекистон энг бой ва энг қашшоқ мамлакатлари рейтингида нечанчи ўринда?

Ўзбекистон энг бой ва энг қашшоқ мамлакатлари рейтингида нечанчи ўринда?

Американинг Global Finance молиявий журнали анъанавий бой ва қашшоқ мамлакатлар рейтингини эълон қилди. Таҳлилчилар 189 давлатдан иборат рўйхатда Ўзбекистонга 127-ўринни муносиб кўрган. Унга биноан, Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқаросига 6452 доллар тўғри келади. Ундан олдин турган Ҳиндистоннинг борадаги кўрсаткичи 6658 доллар, кейинги ўриндаги Вьетнамнинг ҳар бир фуқаросинин улуши 6421 доллардир.

Таъкидлаш жоизки, журнал таҳририяти рейтингни тузишда Жаҳон банки ва Халқаро валюта фондининг очиқ маълумотларидан фойдаланган. Рейтинг асосига аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ (ялпи ички маҳсулот)нинг харид қобилияти тенглиги бўйича қайта ҳиссобланган натижаси олинган, деб ёзади Кун нашри.

Рейтингга кўра, МДҲ мамлакатлари орасида энг юқори натижа Россияга теишли бўлиб, у аҳоли жон бошига 26,109 долларлик кўрсаткич билан 52-ўринда. Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг бадавлат деб топилган (54-ўрин) Қозоғистоннинг ҳар бир фуқаросига бир йилда 25,670 доллар тўғри келади. Туркманистон 17,4 минг доллар билан 73-, Қирғизистон 3467 доллар билан 148-, Тожикистон 2982 доллар билан 157-ўринда жойлашган.

Дунёнинг энг бой давлатлари ўнталиги — Қатар, Люксембург, Макао, Сингапур, Бруней, Кувайт, Ирландия, Норвегия, БАА ва Сан-Марино эканлиги қайд этилган.

Дунёнинг энг қашшоқ 10 мамлакатини эса, асосан, Африка мамлакатлари ташкил этган. Булар — Марказий Африка республикаси, Конго Демократик республикаси, Бурунди, Либерия, Нигер, Малави, Мозамбик, Гвинея, Эритрея, Мадагаскар ва Комор оролларидир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон энг бой ва энг қашшоқ мамлакатлари рейтингида нечанчи ўринда?