12:54 / 08.03.2017
8 369

Шавкат Мирзиёев жорий ҳафтада Бухоро вилоятини текширишга боради

Шавкат Мирзиёев жорий ҳафтада Бухоро вилоятини текширишга боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги сафари Бухоро вилоятига бўлади. Бу ҳақда «Кун.uz» хабар берди.

Олинган маълумотга кўра, айни вақтда Бухорода ушбу ташрифга тайёргарлик кўрилмоқда. Ташриф кунлари аниқ айтилмади, аммо бу сафар 9-10 март кунлари амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон президенти 6-7 март кунлари Туркманистонга ташрифини амалга ошириб, қайтиб келган.

Айни вақтда ташрифга тайёргарлик доирасида Бухорога пойтахтдан амалдорлар етиб боришган.

Ўтган йилнинг декабрида ўтказилган президентлик сайловларида ғалаба қозонган Шавкат Мирзиёев вазифасига киришганидан сўнг вилоятлар бўйлаб ташрифларини амалга ошира бошлади. У шу вақтгача Хоразм, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида бўлди ва ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Анъанага кўра у Бухорода ҳам йирик саноат объектларига ташриф буюриб, вилоятдаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши жараёни билан танишиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев жорий ҳафтада Бухоро вилоятини текширишга боради