date

Диний саволлар учун янги 1171 қисқа рақами очилди

Диний саволлар учун янги 1171 қисқа рақами очилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида фаолият юритувчи Фатво маркази қошидаги Колл-марказ орқали аҳолининг диний масалаларга оид мурожаатларини қабул қилиш учун янги 1171 қисқа рақами ишга туширилди.

Эндиликда фуқаролар ҳар куни соат 09:00 дан 17:00 гача мазкур қисқа рақам орқали қўнғироқ қилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан бевосита жавоб олишлари мумкин. Қайд этилишича, бу хизмат аҳоли учун янада қулай ва тезкор алоқа имкониятини яратиш мақсадида йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, Колл-марказнинг аввалдан фаол бўлган 78-150-33-44 телефон рақами ҳам ўз ишини давом эттиради. Хорижда бўлиб турган ватандошлар учун эса Telegram орқали @fatvo_call_1 ва @fatvo_call_2 манзиллари, шунингдек, WhatsApp орқали +998 91 780 66 33 рақами орқали мурожаат қилиш имконияти сақлаб қолинган.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Колл-марказ орқали берилган жавоблар аҳолининг кундалик ҳаётида учрайдиган турли диний саволлар бўйича ишончли ва расмий манба сифатида тақдим этилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Диний саволлар учун янги 1171 қисқа рақами очилди