
"Донмаҳсулотлари илмий ишлаб чиқариш маркази" масъулияти чекланган жамият ходимлари диабетик нон-бўлка маҳсулотини тайёрлаш усулини ихтиро қилдилар. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Мазкур усулдан озиқ-овқат саноати, чунончи функционал фойдаланишга мўлжалланган нон-бўлка маҳсулотларини ишлаб чиқариш, хусусан, диабетик нон-бўлка маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланилади.
Ушбу ихтиронинг асосий вазифаси озиқ-овқат толалари ва функционал қўшимчалар билан бойитилган, нон сифатининг органолептик ва физик-кимёвий кўрсаткичлари яхшиланган диабетик нон-бўлка маҳсулотини ишлаб чиқишдан иборатдир.
Ихтиро муаллифларига агентлик томонидан патент топширилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар