
2017 йилнинг 10 мартидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қиймати 10 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгилари муомалага чиқарилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратлар ҳам ушбу банкнот муомалага чиққанини тасдиқлайди.

Мазкур пул белгилари 144 х 78 мм. ўлчамдаги ҳимояланган қоғозда тайёрланган. Банкнотнинг ўнг тарафидаги кенг оқ рангли сатҳда Ўзбекистон Республикаси Герби ва “10000” рақами кўринишида сув белгиси мавжуд. Оқ рангли сатҳнинг чап тарафидан қоғоз қатламида “Дарча” ва “3D” эффектли юзага чиқиб, ичкарига ботувчи ҳимоя ипи ўтказилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар