23:19 / 11.03.2017
6 588

Эй сен, ўзбек деганда эҳтиёт бўл...

Эй сен, ўзбек деганда эҳтиёт бўл...

Фото: ЎзА

Эй сен, паспортига “ўзбек” дея ёзилган ва жиҳод дея мана шу Ватанга қарши бўлаётган золим. Бобонг собиқ иттифоқ таркибида бўлсада мана шу Ватаннинг тупроғини ҳимоя қилиб қон кечиб жанг қилганди. Энди сен шу Ватанга қарши борасанми?

Эй сен, бир курсига ўтириб олганча тўралик қилаётган арбоб. Момонг устидан сепилган заҳарга қарамай, бошини кўтармай пахта териб, боласини катта қилганди. Энди сен оёғинг ердан узилиб, шу халққа буйроқбозлик қиласанми?

Эй сен, четдан туриб ўзбек номига тош отаётган “миллатдош”. Отанг номи пахтага қўшиб ёзади, деб жиноятчига чиққанида ҳам андишага бориб “ғиқ” этмаган. Энди сен ана шу андишадан воз кечасанми?

Эй сен, шоу бизнес дея минг нағмага ўйнаётган масхарабоз. Эри афғон урушида кимларнингдир манфаати учун жонини фидо қилиб, уйга унинг тобути келганида, ўзбек аёлларига хос сабот билан яшаган. Энди сен клипларинг ва фильмларинг орқали ўзбегимнинг аёлини қандай образда олиб чиқяпсан?

Эй сен, ўзбек деганда учинчи даражали миллатни тушунадиган чет эллик. Бобом юлдузларни кашф этган, ҳарбий соҳани такомиллаштирган, медицинага асос солган. Момом ўз ўғлини урушга кузатиб, ўзи пахта майдонида 20 соат ишлаган. Акам дунёдаги ғаламисларнинг адабини берган. Укам далада ишлаётган онасини ўйлаб, қорни тўймасада сабр билан яшаган. Опам ва синглим ўзбекман деб энг қиммат бойлигини – номусини асраган. Энди сен четдан туриб бизга қандай яшаш кераклигини ўргатасанми?


Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Эй сен, ўзбек деганда эҳтиёт бўл...