Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетининг иқтисод фани ўқитувчиси Рауфхон Салахўжаевга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Тошкент шаҳри марказидан ҳовли уй совға қилинди, деб хабар бермоқда Соф.уз сайти.
Ҳали ўттиз ёшни қаршиламаган Рауфхон Салахўжаев дунёнинг 100 нафар энг кучли ёш иқтисодчиси рейтингида 32-ўриндан жой олган. Рауфхон Салахўжаев макроиқтисоддаги янги йўналиш — иқтисодий ўсишнинг чуқур омиллари бўйича тадқиқот олиб бораётган кам сонли олимлардан.
Унинг 20 га яқин илмий мақоласи Intelligence, Kyklos, Environmental Research каби дунёнинг етакчи илмий журналларида чоп этилган, Forbes агентлиги, National Policy институти томонидан юқори баҳоланган.
Ёш иқтисодчининг ютуқларини мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев муносиб тарзда тақдирлади. Унга Тошкент шаҳрининг марказидан ҳовли уйи совға қилинди. Совғани Тошкент шаҳри ҳокими топширди ва президентнинг табригини етказди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди