date

Янги Тошкентда бойлар шаҳарчаси қуриляптими: ҳақиқат очиқланди, расмий изоҳ

Янги Тошкентда бойлар шаҳарчаси қуриляптими: ҳақиқат очиқланди, расмий изоҳ

Ижтимоий тармоқларда сўнгги кунларда Янги Тошкентда 2030 йилга қадар топширилиши режалаштирилган йирик мега лойиҳа доирасида оддий кўп қаватли уйлар ва коттежлардан ташқари, ҳар бир вилласи 2–3 миллион долларга баҳоланадиган “бойлар шаҳарчаси” ҳам барпо этилаётгани ҳақида хабарлар кенг тарқалди.

Ушбу муҳокамаларга ойдинлик киритиш мақсадида Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Янги Тошкент лойиҳасида ҳеч қандай алоҳида “бойлар шаҳарчаси” қурилиши режалаштирилмаган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.

Қайд этилишича, шаҳар қурилишининг биринчи босқич макетида акс этган коттеж типидаги уйлар келгусида хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчилари, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари учун хизмат уй-жойи сифатида фойдаланилиши кўзда тутилган.

Расмийларга кўра, айни пайтда Янги Тошкентни барпо этиш ишлари биринчи босқич доирасида жадал суръатларда давом этмоқда. Ҳозирги кунда 6 минг гектар майдонда қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Режага мувофиқ, 2033 йилга қадар мазкур ҳудудда 600 минг аҳоли учун мўлжалланган замонавий турар жойлар, муҳандислик тармоқлари, йўл инфратузилмаси, ижтимоий объектлар ҳамда хизмат кўрсатиш бинолари босқичма-босқич барпо этилади.

Лойиҳа тўлиқ якунланганидан сўнг эса Янги Тошкент икки миллион нафар аҳоли истиқомат қиладиган замонавий мегаполисга айланиши режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Янги Тошкентда бойлар шаҳарчаси қуриляптими: ҳақиқат очиқланди, расмий изоҳ