
Тошкент шаҳри. 15 март куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 1-3 даража совуқ, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади, деб ёзади Кун нашри.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, баъзи жойларда 5 даражагача совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 10-15, Сурхондарё вилоятида 14-19 даражагача илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, айрим жойларда 5 даражагача совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар