
Тошкентда кейинги икки ой давомида иккита ўрта махсус таълим муассасининг директори таълим-тарбия жараёни сусайтирилгани туфайли ишдан ҳайдалган. Бу ҳақда Кун нашри хабар бермоқда.
Ўқув йили бошидан буён эса шу сабаб билан жами 6 нафар раҳбар лавозимдан олинган.
Матбуот анжмунида шаҳардаги мактаблар ва ўрта махсус таълим муассасаларидаги ўқувчилар давомати ва ўқув жараёни таҳлил қилинган.
Маълум қилинишича, айни дамда пойтахт мактабларида давомат кўрсаткичлари 92-93 фоизни ташкил қилмоқда, лицей ва коллежларда эса бу кўрсаткич нисбатан яхшироқ — 94-95 фоиз.
Бундан олдинроқ мактабларда қониқарсиз давомат учун директор ишдан ҳайдалиши ҳақида хабар берилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар