10:26 / 15.03.2017
10 641

Қашқадарё вилоятининг икки тумани ҳокимлари ўз лавозимидан озод этилди

Қашқадарё вилоятининг икки тумани ҳокимлари ўз лавозимидан озод этилди

11 март куни халқ депутатлари Миришкор туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими Зафар Рўзиев сўзга чиқиб, туман салоҳияти, иқтисодий имкониятлари, кейинги йилларда халқ хўжалигининг турли жабҳаларида эришилган ютуқлар ҳамда йўл қўйилаётган камчилик ва ечимини кутаётган муаммолар ҳақида атрофлича мулоҳаза юритди. Бу хусусда мутасаддиларнинг фикрини эшитди.

Сессияда ташкилий масала кўрилиб, туманни бир неча йилдан буён бошқариб келган Омонов Хасан Фармонович ўз лавозимидан озод этилди. Комилов Равшан Алимович Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Комилов Равшан Алимович шу вақтга қадар Чироқчи тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди. Шу муносабат билан Комилов вилоят ҳокими қарорига кўра, ушбу вазифадан озод этилди. Унинг ўрнига ким тайинлангани ҳозирча маълум эмас.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қашқадарё вилоятининг икки тумани ҳокимлари ўз лавозимидан озод этилди