Маълумки, 2017 йил 15 март соат 00:00 дан Тошкент шаҳрининг 115 та чорраҳасида ўрнатилган камералар белгиланган тартибда қоидабузарликларни қайд этишни бошлагани ҳақида аввал хабар қилинган эди.
Ўзбекистон ижтимоий тармоқларида эса 15 март куни соат 03:36 да Қатортол-КХАЙ чорраҳасида Кобальт русумли автомобиль томонидан қоидабузарлик қайд этилгани ва транспорт воситасининг эгасига энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари (299,550 сўм) миқдорида жарима солинганига доир фотосурат тарқалди.
Унда қоидабузарлик қайд этилган ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспекторининг қарорига кўра, жарима солинганини кўриш мумкин.
Жарима мактубида, шунингдек, автомобиль русуми, давлат рақами қаерда қоида бузиш содир этилгани, автомобиль эгасининг исми-шарифи, доимий яшаш манзили ҳам кўрсатилган.
Кун.uz ушбу фотосурат бўйича Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ матбуот хизматига мурожаат қилди. Матбуот хизматидаги манба суратнинг ҳақиқийлигини тасдиқлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди