
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 15-март куни “Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Бу ҳақда “Дарё” хабар бермоқда.
Мазкур қарор билан Тошкент ахборот технологиялари университетига Муҳаммад ал-Хоразмий номи берилди. Шунингдек, 2017/2018-ўқув йилидан бошлаб университетда аллома номини абадийлаштириш ҳамда унинг меросини кенг ўрганиш билан боғлиқ қатор тадбирларни амалга ошириш белгиланди.
Қарорда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари ва соҳалари билан таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам алоқасини таъминлаш, анъанавий тарзда республика ва халқаро илмий-амалий анжуманлар ўтказиш каби вазифалар белгилаб қўйилган.
Бундан ташқари, ТАТУнинг иқтидорли талабалари учун бериладиган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги стипендияни жорий этиш ҳақида ҳам кўрсатма берилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар