Ўзбекистонда ёшларнинг китобга бўлган эътибори, мутолаа маданиятини ошириш борасида “Ўзбекистон матбуоти” миллий форуми ва кўргазмаси, унинг доирасида “Болалар адабиёти” кўргазмаси, “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида “Китоб байрами” тадбирлари ва “Китоб – миллатнинг бебаҳо маънавий ва маданий мероси” мавзуидаги илмий-амалий конференция, “Соғлом ва маънавий етук авлод – юрт келажаги!” шиори остида “Болалар китоби” фестиваллари анъанавий ўтказилмоқда.
Яқиндан Ўзбекистонда инновацион технология асосида 3D ўлчамли китоблар ҳам чоп этила бошланди. Бу лойиҳа Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи ва “Colar Technology” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилган бўлиб, ноширлик соҳасида янгиликдир. Бу лойиҳа дунёнинг саноқли мамлакатлари тажрибасидан ўтган.
Буюртма асосида китоб дўконларига етказиб берилаётган бу ноширлик маҳсулоти болаларни китоб дунёсига етаклашда ўзига хос хусусиятга эга. Ўзбек, рус ва инглиз тилларида бўлган 3D ўлчамли китоб харид қилингандан сўнг уяли телефонда махсус дастур юклаб олинади. Дастурдаги скретч-код фаоллаштирилиб, китобдаги расмларни эҳтиётлик билан контурлардан четга чиқмасдан бўяш лозим. Ундан сўнг тасвир устига смартфон ёки планшетни олиб борасиз. Шу ондаёқ мониторда бўялган расм ҳаракатланиб, сўзлашга тушади. Жонланган расм билан суратга тушиб, тайёр фотони электрон жўнатиш мумкин. Ҳозир бу каби китоблар “Бизнинг касбларимиз”, “Ҳайвонот оламида” ва “Севимли қаҳрамонлар” каби рукнларда тайёрланмоқда. “Ўзбек халқ эртаклари” рукни остида ҳам бу каби инновацион ноширлик маҳсулотини яратиш устида иш олиб борилмоқда.
Нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан “Мактаб адабиёти хрестоматияси” рукнида мактаб дарсликларига киритилган ўзбек ва жаҳон адибларининг 44 номдаги асарлари нашр этилди. Бу китобларда ўзбек ва жаҳон адабиётининг ёрқин намояндалари қаламига мансуб сара асарлар жой олган. “Жаҳон болалар адабиёти” рукнида ҳам 10 жилдли китоблар нашрга тайёрланди. 2017 йил давомида бу рукндаги китобларнинг яна беш жилди чоп этилади.
Манба: www.kun.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди