date

Ўзбекистонда ҳар пайшанба “Ёшлар куни” деб эълон қилинди

Ўзбекистонда ҳар пайшанба “Ёшлар куни” деб эълон қилинди

Ўзбекистонда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни расман “Ёшлар куни” сифатида белгиланди. Бу ташаббус мамлакатдаги вазирликлар, идоралар ва ҳокимликларда ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида ташкил қилинмоқда.

Ҳар пайшанба, соҳавий раҳбарлар маҳалла, мактаб ва техникумларга ташриф буюриб, ёшлар билан мулоқот қилади, уларнинг фикр ва таклифларини эшитади, кундалик ҳаётдаги муаммоларини ҳал этишга ёрдам беради.

Ҳокимлар ва масъул раҳбарлар ёшлар учун қўллаб-қувватловчи тадбирлар ҳам ташкил этади. Улар ёшларнинг таълим олиши, спорт билан шуғулланиши, касб ва хорижий тилларни ўзлаштириши, шунингдек ишга кириши ёки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун имкониятлар яратади. Шунингдек, стартапчи ёшлар билан учрашувлар ўтказилади ва уларга махсус грантлар ҳамда молиявий қўллаб-қувватлаш берилади.

Шу куни энг яхши томорқачи, фермер, саноатчи, стартапчи, ижодкор ва маънавият соҳасида фаолият юритаётган ёшлар учун қизиқарли танловлар, кўргазмалар ва ярмаркалар ташкил қилинади. Бу тадбирлар ёшларнинг ижодий салоҳиятини ошириш, янги ғоялар ва лойиҳаларни ривожлантириш учун катта имконият яратади.

“Ёшлар куни” ёшлар билан мулоқот, уларнинг ижодий ва меҳнат салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда янги иқтидорларни очишда муҳим аҳамият касб этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ҳар пайшанба “Ёшлар куни” деб эълон қилинди