date

Чиябўрилар Фарғонадаги хонадонларга ҳужум қилмоқда

Чиябўрилар Фарғонадаги хонадонларга ҳужум қилмоқда
Фарғонанинг Қувасой шаҳрида шаҳарга кираверишдаги маҳаллаларнинг бирида чиябўри 18 бош қўйни бўғизлаб кетди, деб ёзмоқда Соф.уз сайти.

Суҳбатдошнинг сўзларига қараганда, чиябўрилар ҳужумни тунда амалга оширгани боис, уй эгалари рўй бераётган ҳодисадан бехабар қолишган.

Манбанинг сўзларига кўра, эртаси куни жабрдийдага қўшни бўлган яна бир хонадонга ҳужум уюштирилган ва бу сафар 4та қўй чиябўрилар ўлжасига айланган.

"Яқин орада бу каби ҳодисаларга гувоҳ бўлмаган эдик. Чиябўрилар бизнинг маҳалламизга яқин йўламас эди. Ҳозирги ҳолат барчани ҳайратга ва ҳавотирга солмоқда", — деб айтди маҳалла яшовчиларидан бири.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Чиябўрилар Фарғонадаги хонадонларга ҳужум қилмоқда