9 153
Газета ва журналларга "Ўзбекистон почтаси"нинг сайти орқали обуна бўлиш йўлга қўйилади
Миллий матбуот марказида «Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамиятида ахборот-коммуникация технологияларининг ўрнига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди, деб ёзади Kun.uz.
Маълумотларга кўра, ўтган даврда компьютерлаштирилган почта алоқа объекти сони 1 минг 728 тага етди.
Почта алоқа объектлари жамиятнинг корпоратив компьютер тармоғидаги «Электрон пул ўтказмалари», «Тўловларни қабул қилиш тизими», «Пенсия тўловлари ҳисоб-китоби ва назорати тизими», «Рўйхатга олинувчи почта жўнатмаларини назорат қилиш тизими» ва «Обуна» автоматлаштирилган тизимларига боғланган.
Почта тизими халқаро «PRIME» тизимига уланган. Мазкур тизим эътирознома тушган халқаро посилкаларни тез ва самарали қидириш бўйича Бутунжаҳон почта иттифоқининг «IBIS» халқаро ахборот тизимига ҳамда халқаро хат-хабарлар, жумладан, буюртмали, қиймати эълон қилинган ва Express жўнатмаларни қидиришда эътирозномаларни почта операторлари ўртасида электрон шаклда алмашиш имконини беради. Хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида жамиятнинг www.post.uz ва www.pochta.uz сайтлари доимий равишда модернизация қилинмоқда.
Аҳолининг даврий нашрларга обунасини ташкил этишда электрон тўлов тизими йўлга қўйилмоқда. Бунинг натижасида фуқаролар пластик карточкалари ёрдамида «Ўзбекистон почтаси»нинг интернетдаги сайти орқали газета ва журналларга обуна бўлишлари мумкин бўлади.
Матбуот анжуманида журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди