12:46 / 22.03.2017
6 032

Самарқанд вилоятида 1801та савдо ва сервис шохобчалари терминалларга эга эмаслиги аниқланди

Самарқанд вилоятида 1801та савдо ва сервис шохобчалари терминалларга эга эмаслиги аниқланди
Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси вилоятдаги барча савдо ва сервис хизмати кўрсатувчи объектларнинг инвентаризациясини ўтказди. Маълум бўлишича, мавжуд 13579 объектдан 11778таси ёки 87 фоизи терминалларга эга бўлиб, қолган 1801тасида терминаллар йўқ.

Бу ҳақда вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Зафар Норқўзиев матбуот анжумани чоғида маълум қилган. Унинг қайд этишича, терминал ҳар қандай сабабга кўра мавжуд бўлмаса, савдо ёки хизмат кўрсатиш шохобчаси фаолият юритиши мумкин эмас. Кўп ҳолларда тадбиркорлар терминаллар йўқлигида банкларни айблашади. Ариза топшириб қўйгани уларнинг терминалсиз савдо қилишларига ҳуқуқ бермайди.

Норқўзиевнинг айтишича, яқин-яқинларгача терминалларни етказиб бериш билан алоҳида фирмалар шуғулланган. Эндиликда, банкларнинг ўзлари ушбу қурилмаларни харид қилиш ҳуқуқига эга бўлди. Бу ҳам уларнинг тадбиркорларга тезроқ етказилишини таъминлайди. Банкларнинг савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини терминаллар билан таъминлашга улгурмаганини, шунингдек, тадбиркорлик билан шуғулланувчи субъектларнинг катта суръатларда кўпайиб бораётгани билан изоҳлаш мумкин. Хусусан, 2016 йилда вилоятда 3150та тадбиркорлик субъекти фаолиятини бошлаган.
Тошпўлат Раҳматуллаев

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Самарқанд вилоятида 1801та савдо ва сервис шохобчалари терминалларга эга эмаслиги аниқланди