
Тошкентдаги Халқаро бизнес марказида 2017 йил 24 мартда Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича кичик қўмитанинг 5-йиғилиши бўлиб ўтди, деб ёзмоқда Дарё нашри.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев май ойида Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи билан бориши маълум қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев ва ХХР савдо вазири ўринбосари Фан Айцин йиғилишга раислик қилди. Йиғилиш май ойида бўлиб ўтадиган икки давлат раҳбарининг учрашуви вақтида кўриб чиқиладиган масалалар ва имзоланадиган ҳужжатларни тайёрлаш юзасидан муҳим аҳамият касб этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар