26 март куни юртимиз бўйлаб ёмғирли ҳаво бўлиши кутилмоқда. Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
26 март куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши мумкин. Ҳарорат кундузи +10... +12, кечаси эса +8... +10 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Фарғона, Наманган ва Андижонда кучли ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши мумкин. Ҳарорат +10... +15, кечаси эса +5...+10 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда кучли ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши мумкин. Ҳарорат кундузи +10... +15, кечаси эса +7... +12 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қуёш чиқади. Ҳарорат кундузи +10... +15, кечаси 0... +5 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида кучли ёмғир ёғиб, чақмоқ чақади. Ҳаво ҳарорати кундузи +10... +15, кечаси +5... +10 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кучли ёмғир ёғиб, чақмоқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +12... +17, кечаси +8... +13 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди