
Корея республикаси бош вазири ўринбосари ва таълим вазири Ли Чжун-Сик шу ҳафтада Ўзбекистонга келади, деб ёзади Кун.уз нашри.
Жанубий Корея таълим вазирлигига кўра, Ли Чжун-Сик 27 мартдан Қозоғистон ва Ўзбекистонга сафарини бошлаган.
Корея бош вазири ўринбосари Ўзбекистонда мамлакат расмий шахслари билан музокаралар ўтказади. Томонлар давлатлар ўртасида стратегик муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар.
Ташриф Ўзбекистон ва Жанубий Корея республикалари ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан уюштирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар