Ўзбекистонга Британиянинг Lloyd’s Register Group Limited компанияси делегацияси ташриф буюрди. Делегацияга Жануби-Шарқий Европа департаменти менежери Себастьян Бука бошчилик қилди. Бу ҳақда 12news.uz'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Буканинг “Жаҳон” ахборот агентлигига берган интервьюсида айтишича, делегациянинг Ўзбекистонга ташрифидан кўзланган асосий мақсад ушбу мамлакатда компаниянинг бизнесини йўлга қўйиш имкониятини кўриб чиқишдир. Биринчи навбатда республикадаги савдо-иқтисодий ва инвестицион муҳит билан танишиш мақсади кўзланган.
“Компаниямизнинг молиявий экспертиза ўтказиш бўйича тажрибаси ўзбекистонлик ҳамкасбларимизга қўл келади деб умид қиламиз. Ўзбекистон томони ҳам биз билан ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқмоқда”, – деб таъкидлади Бука мулоқот чоғида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди