23:26 / 29.03.2017
7 819

30 март учун об-ҳаво маълумоти

30 март учун об-ҳаво маълумоти
30 март куни юртимиз бўйлаб ҳаво ўзгариб туради. Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.

Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши мумкин. Ҳарорат кундузи +15... +17, кечаси эса +10... +12 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона, Наманган ва Андижонда ҳаво вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақади. Ҳарорат +13... +18, кечаси эса +8...+13 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши мумкин. Ҳарорат кундузи +15... +20, кечаси эса +7... +12 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +10... +15, кечаси +3... +8 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +15... +20, кечаси +10... +15 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +15... +20, кечаси +10... +15 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 30 март учун об-ҳаво маълумоти