Ўзбекистонда кучли шамол ва ёғингарчиликлар бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистонда кучли шамол ва ёғингарчиликлар бўлиши кутилмоқда
1-2 апрель кунлари Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилади, деб ёзмоқда Спутник нашри.

Шимолий ҳудудларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. Шамолнинг тезлиги сониясига 17-22 метргача кучаяди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда ҳаво ҳарорати кечаси -2…+3 ва кундузи +3…+8 даража илиқ бўлади.

Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида ҳарорат кечаси +5…+10 ва кундузи +10…+15 даража илиқни ташкил этади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +7…+12 даража ва кундузи +13…+18 даража илиқгача кўтарилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳарорат кечаси +5…+10 даража ва кундузи +13…+18 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи бор.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар