date
views 6 494

Гулистондаги Мустақиллик кўчасига Ислом Каримов номи берилди

Гулистондаги Мустақиллик кўчасига Ислом Каримов номи берилди
Гулистон шаҳридаги Мустақиллик кўчаси Ўзбекистон Биринчи Президенти шарафига Ислом Каримов кўчаси деб қайта номланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматига таяниб Дарё хабар бермоқда.

Хабар беришларича, бу ҳақдаги халқ депутатлари Гулистон шаҳар кенгаши қарори 10 март куни қабул қилинган. Кўча шаҳарнинг «Намуна», «Сайқал» ва «Шодлик» маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳудудидан ўтади.

«Мутасадди ташкилотларга қайта номланган кўчанинг номини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш, белгиланган тартибда замонавий кўринишда, лотин ёзувида, пешлавҳаларга ёзиб, ўрнатиш ишларини ташкил этиш вазифаси топширилиди», — дейилади ҳокимлик ахборотида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Гулистондаги Мустақиллик кўчасига Ислом Каримов номи берилди